"Жаҳолатга қарши маърифат" тадбирлари давом этмоқда
2025-йил 29-октябр куни Тошкентдаги Пучон университети мажлислар залида маънавий таълим ва ахлоқий қадриятлар мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукрилло Жўрайев маъруза қилди.
Маърузада бугунги кунда ёшлар онгини турли зарарли ғоялар ва ёт таъсирлардан асраш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашнинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, жамият тараққиётида маънавиятнинг ўрни, ёшларнинг баркамол шахс бўлиб улғайишида илм-маърифатнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Тадбир жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
