Янгиланаётган Ўзбекистондаги маърифий ўзгаришлар хорижда катта қизиқиш уйғотмоқда. Юксак эътироф этилмоқда.
Буюк Британиядаги “Ал-Фурқон” фонди директори Сали Шоҳсуворий бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдирди:
&ndaş;2018 yildan beri Özbekistondagi özgarişlarni, yangi taşabbuslarni örgangan, xususan, qadimiy qölyozmalarni tadqiq etiş markazining rahbari sifatida Özbekistonga bir neça bor borgan inson sifatida guvohlik berişim mumkinki, Özbekistonda yangi uyğoniş davri uçun ulkan salohiyat şakllanmoqda.
Хусусан, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёйевнинг Ўзбекистонда буюк алломалар илмий меросини ўрганиш бўйича илгари сурган ташаббуслари ўта ноёб ҳодиса.
Ўзбекистон Президентининг бой илмий-маданий меросни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишга оид ислоҳот ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайман. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар нафақат давлат, балки нодавлат муассасалар, илмий жамоатчиликнинг ҳам фаол қўллаб-қувватловига эришган.
Ўзбекистоннинг қадимий мероси, улуғ аллома ва мутафаккирларнинг ноёб асарлари дунё олимларининг диққат марказида. Улар Ўзбекистондаги ҳар бир ўзгаришни диққат билан кузатмоқда.
Шу сабабли таълимга қаратилаётган эътибор, Ўзбекистонда юз бераётган воқеалар жуда ноёб ва ҳайратланарли. Буни ислом дунёсидаги вулқон сифатида баҳолаш мумкин. Биз Ислом сивизацияси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий марказлари ва Халқаро ислом академияси билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирдик. Ўзбекистонлик олимлар билан мулоқотимиз ҳамкорликни янада бойитиш ва фаоллаштиришга хизмат қилади.
Манба: ЎзА
