Yangiliklar

Жамолиддин Каримов: Ўзбек мотуридийшунослигидаги улкан тарихий воқелик

Бугун бебаҳо меросимизни чуқур ўрганиш, уни тадқиқ этиш, бу борада халқаро ҳамкорликни тобора кенгайтириш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат…

Бугун бебаҳо меросимизни чуқур ўрганиш, уни тадқиқ этиш, бу борада халқаро ҳамкорликни тобора кенгайтириш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори бу борадаги амалий ишларнинг яна бир ёрқин ифодасидир. Мамлакатимизда моҳи Рамазоннинг шукуҳи кезаётган шундай фазилатли кунларда мазкур қарорнинг қабул қилиниши аждодларимиз хотирасига эҳтиром кўрсатиш, руҳини шод этиш билан бирга, улар меросини атрофлича ўрганиш борасидаги муҳим ташаббуслардан бири бўлди.

Юқорида номи келтирилган қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг директори, таниқли диншунос олим, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Жамолиддин Каримов билан суҳбатлашдик. 

&ndaş; Prezidentimizning kuni keça qabul qilingan "Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори аҳамияти ҳақида тўхталсангиз.

&ndaş; Sönggi yillarda mamlakatimizda mutafakkir allomalarimizning ibratli hayot yöllarini örganiş, ularning boy ilmiy-maʼnaviy merosini keng tarğib qilişga har qaçongidan ham köproq eʼtibor qaratilmoqda. Zotan, insoniyat sivilizatsiyasi rivojiga bebaho hissa qöşgan ajdodlarimizning asarlaridagi ezgu ğoyalar, umuminsoniy qadriyatlar, bağrikenglik va mötadillik, ilm-fan, aql va tafakkurning inson hayotidagi örni va ahamiyatiga oid qaraşlar yoşlarni komil inson etib tarbiyalaş, jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligini taʼminlaşning muhim omili bölib hisoblanadi.

Мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси ўлароқ ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой тарихий-маданий меросимизни ўрганиш ва қайта тиклашга хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда буюк мутафаккир аждодимиз, ақида илми ривожига улкан ҳисса қўшган Имом Абу Мансур Мотуридий ва у асос солган мотуридийлик таълимотини ўрганишга алоҳида аҳамият берилиши диққатга сазовор. Ҳануз ўз долзарблигини йўқотмасдан келаётган мазкур таълимотнинг бугунги кундаги ўрни ва аҳамияти ҳақида юртбошимиз: “Мотуридий таълимоти илм эгаллаш жараёнида бағрикенглик ғояси асосида инсон ақл-заковатининг ўрни ва аҳамиятига юксак эътибор қаратади. Бу ўз навбатида ушбу таълимотнинг кенг оммалашувида муҳим ўрин тутган. Бундай ғояларга бугунги кунда ҳам инсоният катта эҳтиёж сезмоқда”, деб таъкидлаган эди.

Сўнгги кунларда мамлакатимиз тарихида, хусусан, мотуридийшунослик соҳасида юқорида зикр қилинган ишларга ҳамоҳанг бўлган улкан тарихий воқелик содир бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу қарор нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини тизимли ҳамда илмий асосда ўрганишни янги босқичга олиб чиқишга замин яратади.

Унга мувофиқ, жорий йилда буюк аждодимиз, мутафаккир олим Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланади. Шу муносабат билан ташкил қилинадиган тадбирлар доирасида Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик &ндаш; бағрикенглик, мўтадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия ташкиллаштириш, хорижлик тадқиқотчилар ўртасида мотуридийлик таълимоти бўйича илмий танлов ўтказиш, олим асарларининг ўзбек тилидаги илмий-изоҳли академик таржималарини нашр қилиш, унинг серқирра ҳаёт йўли ва илмий меросининг бугунги кундаги аҳамиятини очиб берадиган бадиий-публицистик филм яратиш, эсдалик сувенирлари, почта маркалари, тақвимлар ва бошқа кўргазмали ахборот воситаларини муомалага чиқариш, Самарқанд шаҳридаги Имом Абу Мансур Мотуридий мажмуасини қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгилаб олинди.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши нафақат Ўзбекистонда, балки мусулмон мамлакатларида ҳам катта қувонч билан кутиб олинди. Таъкидлаш лозимки, қарор юртимизда Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни янада рағбатлантириш, бу борада амалга оширилаётган ишларни мутлақо янги босқичга кўтариш, Имом Мотуридий сиймосини халқимизга янада кенгроқ танитишга хизмат қилиши билан бирга, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига алоҳида масъулият ҳам юклайди. Биринчи навбатда, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар, илмий-тадқиқот мавзулари қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда белгиланиб, асосий фаолият йўналишлари мувофиқлаштирилади.

&ndaş;Buyuk ajdodimiz Imom Moturidiy ilmiy merosi maʼnaviy hayotimizda qanday örin egallaydi?

&ndaş;  Имом Абу Мансур Мотуридий мусулмон оламида буюк мутакаллим, қомусий олим ва улуғ мутафаккир, мотуридийлик таълимотининг асосчиси сифатида кенг эътироф этилади. У асос солган мотуридийлик таълимоти пайдо бўлганидан то ҳозирги кунга қадар эътиқод мусаффолигини асраб-авайлаш, мусулмонларнинг жипслиги ва бирдамлигини таъминлаш, ислом ниқоби остидаги оқимларнинг бузғунчи ғояларга қарши раддиялар беришда муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиб келмоқда.

Хусусан, турли адашган оқимларнинг ғояларига қарши нақлий ва ақлий далиллар асосида раддия бериш методологияси ҳамда маърифий асосларини ишлаб чиққан Имом Мотуридий мазкур хизматлари учун “Имом ал-ҳуда” &ндаш; “Ҳидоят имоми”, “Мусаҳҳиҳ ақида ал-муслимин” &ндаш; “Мусулмонларнинг ақидасини тўғриловчи” деган шарафли номларга сазовор бўлган. Алломанинг Абу Муин Насафий, Абу Баракот Насафий, Абу Ҳафс Насафий каби издошлари унинг йўлини муносиб давом эттириб, ихтилофли ақидавий муаммоларга илмий ечим топиш, мўтадил таълимотни одамлар орасида кенг тарқатишга улкан ҳисса қўшганлар.

Имом Мотуридийнинг мутаассибликка қарши кураш методологияси ҳам нақлий, ҳам ақлий далилларга асослангани сабабли бузғунчи оқимлар фаолиятига барҳам беришда ўта самарали бўлган. Ушбу методологиянинг асосини олимнинг “Қуролингни илмдан яса”, деган ҳикматли сўзи ташкил қилган. Бугунги кунда Имом Мотуридийнинг ушбу ҳикмати мамлакатимизда муваффақиятли қўлланилаётган “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси билан ҳар томонлама муштарак эканини кўришимиз мумкин. Умуман олганда, юқоридагилардан келиб чиқиб, Имом Мотуридий ҳаёти, илмий мероси ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш ёшлар тарбиясида, шунингдек, жамиятда бағрикенглик ва мўтадиллик тамойилларини қарор топтириб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда нақадар юксак аҳамиятга эга экани ойдинлашади.

&ndaş; Имом Мотуридий илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳақида қисқача сўзлаб берсангиз. Шу билан бирга, юқорида номи келтирилган қарор  марказ зиммасига қандай вазифаларни юклайди?

&ndaş; Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi tomonidan Imom Moturidiy va moturidiylik taʼlimotining örganilişi xususida şuni aytiş mumkinki, bugungi kunda Markazda bu borada keng kölamli işlar amalga oşirib kelinmoqda. Eng birinçi navbatda, Markaz qoşida taşkil qilingan Xalqaro ilmiy hayʼat faoliyatini alohida tilga oliş zarur. Misr, Turkiya, Iordaniya, Bosniya va Gersegovina, Germaniya, Rossiya, Malayziya kabi mamlakatlarning yetuk olimlari, mahalliy mutaxassislarni öz tarkibida jamlagan uşbu Hayʼat ilmiy-tadqiqot mavzularini mazmunan boyitiş va yanada takomillaştiriş, Markaz faoliyatini zamonaviy talablar asosida yölga qöyişda benazir platforma vazifasini bajarmoqda. Şu bilan birga, Hayʼat aʼzolari Imom Moturidiy siymosini jahonga tanitişga ham katta hissa qöşmoqdalar.

Шунингдек, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ИЦЕСЦО), Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (ИРЦИЦА), Туркия Ислом тадқиқотлари маркази (ИСАМ), Ислом тафаккури институти, Салжуқ университети, Анқара Йилдирим Боязид университети, Ал-Азҳар университети, Малайзия ислом илмлари университети каби жаҳоннинг нуфузли илмий ва таълим муассасалари билан имзоланган ҳамкорликка оид меморандумлар доирасида мотуридийлик таълимоти тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти, шунингдек, замонавий исломшуносликка оид долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган конференсия, семинар, давра суҳбатлари ва бошқа илмий-маърифий тадбирлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Марказ томонидан Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси тадқиқотчилари ўртасида Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов ўтказилди. Шунингдек, хорижлик тадқиқотчилар учун Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия жорий қилинди. Бу, ўз навбатида Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ижобий ўзгаришларни жаҳон ҳамжамиятига етказиш билан бирга, Марказ фаолиятини ҳам хорижда кенг тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотига оид манбаларнинг ўзбек тилидаги илмий-изоҳли академик таржималарини яратиш, қўлёзмалар асосида илмий-танқидий матнларини тайёрлаш, шу асосда халқчил рисолаларни нашр қилиб, аҳоли, айниқса ёшлар орасида мотуридийлик таълимотидаги бағрикенглик ва мўтадиллик ғояларини кенг тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтиш лозим. Жумладан, ўтган йилнинг ўзида бугунги кундаги долзарб муаммоларга бағишланган 40 га яқин монография, китоб ва халқчил рисола чоп этилди.

Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши Марказ фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга, уни маҳаллий ва халқаро миқёсда кенгайтиришга хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, ушбу қарор нафақат Ўзбекистон, балки халқаро миқёсдаги мотуридийшунослик соҳаси ривожида муҳим ўрин тутишига шубҳа йўқ.

&ndaş; Самимий суҳбат учун ташаккур!

ЎзА мухбири 

Назокат Усмонова суҳбатлашди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Париж Бош масжидига ташриф

9-октябр куни Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Париж Бош масжидига ташриф буюриб, унинг…

Yangiliklar

ЮНЕСКО Бош қароргоҳига Имом Мотуридийнинг илмий меросига бағишланган китоблар тақдим этилди

Париж шаҳридаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида юртимиз алломалари илмий меросига бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференсия доирасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирокида…