Yangiliklar

Абу Мансур Мотуридий – ҳидоят имоми

Маълумки, Имом Мотуридий таваллудининг 1155-йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинди.Шу муносабат билан 1500 дан ортиқ ношир, жумладан Яқин…

 Маълумки, Имом Мотуридий таваллудининг 1155-йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинди.Шу муносабат билан 1500 дан ортиқ ношир, жумладан Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги маҳаллий, халқаро нашриёт ва телеканалларни жамлаган йирик араб онлайн медиа ташкилоти &ндаш; НАБД “Ислоҳотчилар… Абу Мансур Мотуридий &ндаш; илоҳиёт имоми” сарлавҳали мақола эълон қилди. 
 Мақолада дин олимлари имоми Абу Мансур Мотуридий ҳанафий мазҳаби тарафдорларининг кўпчилиги ихлос қилган мазҳаб асосчиси сифатида таъкидланган. 
 
  ўз даврида ислом тафаккурининг кўзга кўринган намояндаси бўлгани, бидъат ва залолат аҳлига муносиб жавоб бергани эътироф этилган. 
 
 Шайх Абдулмажид ибн Тоҳа Ал-Дуҳайбий Аз-Забий уни тавҳид ва иймон масалаларини бирлаштиришдаги фаолияти учун ислоҳотчи деб атаган. 
 
 &ndaş; Köpgina olim va tarixçilar Moturidiyni “Ҳидоят имоми”, “Ҳидоят олими”, “Илоҳиёт имоми” дея таърифлаган, &ндаш; деб ёзади муаллиф. &ндаш; Бундай унвонлар унинг юксак мавқейини белгилаб, олимларнинг кейинги авлодига беқиёс ижобий таъсир кўрсатганини англашимизга ёрдам беради. Мутафаккир “Илоҳиёт илми” методологияси имоми, айни тафаккур мактаби асосчиси ҳисобланади. 
 Мақола сўнгида Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва ижоди батафсил ёритилган манбага ҳавола ҳам берилган. 
 
 Муҳаррама Пирматова, ЎЗА

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Париж Бош масжидига ташриф

9-октябр куни Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Париж Бош масжидига ташриф буюриб, унинг…

Yangiliklar

ЮНЕСКО Бош қароргоҳига Имом Мотуридийнинг илмий меросига бағишланган китоблар тақдим этилди

Париж шаҳридаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида юртимиз алломалари илмий меросига бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференсия доирасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирокида…